2025 йилнинг 18 июнь куни Ипотека банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш масофавий тарзда http://evote.uz/ сайти орқали электрон овоз бериш йўли билан ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш кун тартибида Ипотека банк OTP Group'нинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк Бошқаруви таркибидаги ўзгаришларни тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, акциядорлар томонидан банкнинг 2024 йил учун йиллик ҳисоботи ҳамда банк Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи кўриб чиқилади.
Йиғилиш кун тартибидан 2024 йилдаги соф фойдасини (зарарини) тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва 2025 йил учун мажбурий аудиторлик текширувини ўтказадиган аудиторлик ташкилотини аниқлаш каби масалалар ҳам ўрин олган.