Иккита ҳудудда кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

26.05.2025 19:08

1 201

Хоразм вилоятида танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, 150 млн сўм пора олаётган фуқаро қўлга тушди. Андижон вилоятида эса 3 минг доллар эвазига 100 минг доллар миқдорида кредит ажратиб беришини айтган фуқаро минг доллар олаётган вақтида ушланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ҳазорасп туманида фуқаро Т.Ж. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки Хоразм вилояти тижорат банкларида ишловчи танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришиги айтган. Бунинг эвазига фуқародан 150 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Шу каби, Андижон вилоятида фуқаро У.О. фуқаро Б.М.га гўёки Андижон шаҳар банк хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб беришини айтиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теглар:

#имтиёзли_кредит#фирибгар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган