Ўзсаноатқурилишбанк республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни давом эттирмоқда. Хусусан, шундай учрашувлар Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятларида жонли суҳбат ва муҳокама тарзида кечди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Жараёнларда бевосита банк бошқаруви вакилларининг қатнашиши, уларга бизнес вакилларини яқиндан тинглаш, тадбиркорларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини тушуниш ҳамда масалаларни жойида хал қилишга замин яратди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Очиқ мулоқотлар шунчаки “кредит ажратамиз” деган ёндошув асосида эмас, балки “лойиҳангиз амалга ошиши учун ҳамкорликка тайёрмиз" деган кайфиятда кечмоқда. Кимки бизнес бошламоқчи бўлса ёки кенгайтирмоқчи бўлса — Ўзсаноатқурилишбанк нафақат молиявий, балки стратегик шерик сифатида ҳам тайёрлигини билдирди.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Шу каби учрашувлар банкка тадбиркорлар ишончини ортишига сабаб бўлиши табиий.
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк