Асакабанк раҳбарияти томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Жумладан, банк Бошқаруви раиси Кудратилла Туляганов, Бошқарув раиси биринчи ўринбосари Суръат Закиров, Бошқарув раиси ўринбосари Саъдулла Талибджанов Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида, Бошқарув раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев Тошкент ва Жиззах вилоятларида бўлиб, тадбиркорлик эгалари билан учрашувлар ташкил этди.
Фото: Асакабанк
Очиқ мулоқотларда банк хизматлари, бизнесни кредитлаш тизими, тадбиркорларнинг молиявий эҳтиёжлари атрофлича муҳокама қилинди. Банк раҳбарияти томонидан тадбиркорларга кредитлаш жараёнлари, шунингдек, янги молиявий маҳсулотлар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Фото: Асакабанк
Айрим бизнес вакиллари томонидан учрашув давомида билдирилган муаммолар ва таклифлар жойида кўриб чиқилиб, тезкор тарзда ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, тадбиркорлар банк кредитларини расмийлаштириш жараёнидаги бюрократик тўсиқларни енгиллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.
Фото: Асакабанк
Фото: Асакабанк
Мулоқотлардан ташқари банк раҳбарияти ҳудудлардаги лойиҳалар билан ҳам яқиндан танишди. Ҳудудий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича режалаштираётган ҳамда амалга ошираётган истиқболли лойиҳалари ўрганилди, уларнинг ривожига кўмаклашиш учун зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Фото: Асакабанк
Ташрифлар якунида банк раҳбарияти бундай очиқ мулоқотларни доимий тарзда ташкил этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва эҳтиёжларини чуқурроқ ўрганиш ҳамда мижозларга янада қулай шарт-шароит яратишни ўз олдига асосий мақсад қилиб белгилаганини таъкидлади.
Ҳамкорлик асосида