ANORBANK Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиллик йиғилишларида иштирок этмоқда. Тадбирлар "Иқтисодиётларни диверсификация қилиш — ҳаётни бойитиш" шиори остида ташкил этилган бўлиб, ислом молияси ва барқарор ривожланиш соҳасидаги муҳим халқаро платформалардан бири ҳисобланади.
Форум доирасида ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини жалб қилиш тўғрисида битим имзолади.
Молиялаштириш Муробаҳа модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистон хусусий секторидаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Ушбу келишув ANORBANK учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, сифатли инвестицияларни жалб қилиш ва исломий молиялаштиришни ривожлантириш бўйича янги имкониятлар очади. Бундан ташқари, ташаббус кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.
Ҳамкорлик асосида