Бизнесни ривожлантириш банки Бошқаруви раиси тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди

22.05.2025 14:20

190

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев Андижон, Наманган ва Марғилон шаҳарларида ташкил этилган тадбиркорлар билан мулоқотларда иштирок этди. Шунингдек, банк Бошқаруви раиси ўринбосарлари ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувларда қатнашди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев Фарғона водийсида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқотларда иштирок этди. Бундай тадбирлар Андижон, Наманган ва Марғилон шаҳарларида ташкил этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Учрашувларда Савдо-саноат палатаси, Кадастр агентлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан биргаликда тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган масалаларга ижобий ечимлар берилди.

Мулоқотларда асосий эътибор янги иш ўринлари яратишга доир бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, банк кредитларидан мақсадли фойдаланиш, тижорат ер участкаларини расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларга қаратилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банк раҳбари Бизнесни ривожлантириш банки Ўзбекистон Президенти қарори билан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурининг асосий таянч банки этиб белгиланганини таъкидлаб, банк ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятларидан келиб чиқиб тадбиркорларни молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Учрашувларда кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, "Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раисининг ўринбосарлари ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда маҳаллий тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда иштирок этди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Худудларда бўлиб ўтган мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ҳамда ғоялар асосида лойиҳалар тайёрлаб, амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ва манзилли чоралар кўриш юзасидан вазифалар белгиланди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Шунингдек, учрашувлар давомида мутахассислар томонидан банк маҳсулотлари ва улардан фойдаланиш шартлари бўйича маълумотлар берилди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган