Халқ банки хотин-қизлар тадбиркорлиги учун 1,5 миллиард сўмгача кредит ажратади

20.05.2025 16:53

260

Банк аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган махсус молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Хусусан, банк томонидан жорий этилган “Hamroh" номли кредит маҳсулоти хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, соддалаштирилган тартибда ва қулай шартлар асосида ажратилади.

Фото: Халқ банки

Бугун жамиятда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка жалб этиш масаласига ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.

Халқ банки бу борада фаол иштирок этиб, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган махсус молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда.

Бу кредитлар хотин-қизларга ўз бизнес ғояларини амалга ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, мавжуд фаолиятини кенгайтириш ҳамда иқтисодиётнинг фаол иштирокчисига айланишга имконият яратмоқда.

Хусусан, банк томонидан жорий этилган “Hamroh" номли кредит маҳсулоти хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, соддалаштирилган тартибда ва қулай шартлар асосида ажратилади. Кредит таъсисчилар таркибида аёллар улуши 50% ва ундан ортиқ ёки аёллар раҳбарлигидаги кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ажратилади.

Бундай ёндашув туфайли юзлаб аёллар ўз фаолиятини йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратмоқда, иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшмоқда.


Hamkorlik asosida

Теглар:

#Халқ банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган