Шавкат Мирзиёев OTP Bank Group раҳбарияти билан учрашув ўтказди

20.05.2025 11:42

743

Президент Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбари банкнинг қатор қўшма дастурларини олқишлади, шунингдек Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга етиб борди. Расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Президент "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашув ўтказди.

Учрашувда банкнинг Ўзбекистон банк-молия бозоридаги фаолияти 2023 йилдан буён жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлат раҳбари автокредитлашни ривожлантириш ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга доир қўшма дастурларни олқишлади.

Паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Маълумот учун, Сирдарё вилоятида “ZA Invest” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида кластер ҳудудида 130 гектар майдонда 8 та паррандачилик фабрикаси, инкубатор, сўйиш ва қайта ишлаш цехлари, озуқа ишлаб чиқариш корхонаси, музлаткич ва маъмурий бинолар қурилади. Лойиҳанинг қуввати йилига 16 миллион дона бройлер товуқлари ва 120 минг тонна омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этади.

Лойиҳа "OTP Green Fund" томонидан молиялаштирилади ва "OTP Group" таркибига кирувчи "ZA-Invest Poultry" лойиҳа компанияси томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, учрашув давомида Тошкент вилоятидаги саноат паркида Венгрия компаниялари лойиҳаларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.


Теглар:

#OTP-Bank#ипотека-банк#венгрия

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган