Жорий йилнинг 17 июнь куни АТБ “Universalbank” акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида ўтказилиши белгиланган.
Йиғилиш кун тартибига жами 22 та масала, хусусан, банкнинг тегишли ҳисоботларини тинглаш ва тасдиқлашдан ташқари, банк Бошқарув раисини тасдиқлаш, Кузатув кенгаши таркибини сайлаш, банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси аъзоларини сайлаш каби ташкилий масалалар киритилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
- Банк Кузатув кенгашининг 2024 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банк Бошқарувининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банкнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банк ташқи аудиторининг 2024 йил якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш;
- Банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси ҳисоботини тасдиқлаш;
- Банкнинг 2024 йил якуни бўйича соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш;
- Банкнинг 2024 йил якуни бўйича фойдасидан дивидендлар тўлаш;
- Банк Кузатув кенгаши таркибини сайлаш;
- Банк Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;
- Банк Кузатув кенгаши томонидан тайинланган банк Бошқарув раисини тасдиқлаш;
- Банкнинг миноритар акциядорлари қўмитаси аъзоларини сайлаш;
- Банк томонидан ҳомийлик ёки беғараз ёрдам кўрсатиш шартларини белгилаш ҳамда ушбу масалалар юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқини банк Кузатув кенгашига бериш;
- Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш;
- Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
- Банкнинг умидсиз активларини ҳисобдан чиқариш;
- Эълон қилинган акциялар сонини ошириш;
- Банк уставини янги тахрирда тасдиқлаш;
- “Акциядорларнинг умумий йиғилиш тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш;
- “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш;
- “Банк бошқаруви тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш;
- “Universelbankнинг 2025-2027 йиллар учун ривожланиш Стратегияси”ни тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорлари реестри 2025 йил 11 июнь куни шакллантирилади.