Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар тунда номаълум шахслар банкларнинг бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396.300.000 сўм бўлган 3 та қутини олиб кетишган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли Абдусамад А., 28 ёшли Муроджон А., 26 ёшли Улуғбек А. ва 25 ёшли Музаффар M.лар қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, банкоматларни тунаш ҳолати ҳам охирги пайтларда тез-тез учрамоқда. Аввалроқ, 8 август куни Туронбанк банкомати бузиб очишга ҳаракат қилинганлиги, яна бир шахс 18 сентябрь куни Паркент кўчасидаги банкоматни битта пичоқ билан очиб, ичидан 165 миллион сўм пулни ўғирлаб кетганлиги ;ҳам хабар берилганди.