Ўзбекистон банклари ичида биринчилардан бўлиб Ўзсаноатқурилишбанкнинг SQB Mobile мобил иловасида янги хизмат — олтин сотиб олиш хизмати ишга туширилди. Эндиликда мижозлар олтинни илова орқали осон ва мунтазам равишда онлайн харид қилиши ва сотиши мумкин.
Ушбу хизмат мижозларга қуйидаги қулайликларни тақдим этади:
- Фақат 1 дақиқа ичида 1 дан 25 граммгача олтин харид қилиш имконияти;
- Илова орқали олтин нархларининг кундалик ўзгаришини қулай кузатиш;
- Олтинни бир неча бор сотиб олиш ва қайта сотиш орқали нархлар фарқидан фойда олиш.
Хизмат СҚБ мижозлари — резидентлар ва норезидентлар учун мавжуд. Рўйхатдан ўтиш ва шахсни аниқлаш — паспорт орқали, ортиқча ҳужжатларсиз амалга оширилади.
Қўшимча маълумот учун: +99871 200 43 43, 1180