Халқ банкида хотин-қизлар учун тадбиркорликка йўл очилди

16.04.2025 11:23

282

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ банки ва "Ҳамроҳ" компанияси ҳамкорлигида амалий-услубий семинар ўтказилди. Тадбирда хотин-қизлар учун ажратилаётган мақсадли кредитлар муҳокама қилинди.

Фото: Халқ банки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ–385-сон қарори — "Хотин-қизлар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳужжат асосида хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Мазкур қарор доирасида "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" муассислигида "Ҳамроҳ" хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил этилди. Компаниянинг асосий мақсади — тадбиркор хотин-қизларга молиявий имкониятлар яратиш орқали уларнинг бизнес ғояларини амалга оширишда кўмаклашишдир.

"Ҳамроҳ" компанияси орқали масъул тижорат банкларига зарур ресурс маблағлари ажратилиб, улар томонидан асосий таъсисчилари ёки раҳбарлари хотин-қизлар бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектларига мақсадли кредитлар тақдим этилмоқда.

Хусусан:

  • Камида 2 та иш ўрни яратиладиган лойиҳалар учун — Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача;
  • Камида 5 та иш ўрни яратиладиган лойиҳалар учун — БҲМнинг 4 000 бараваригача миқдорда кредит ажратилиши назарда тутилган.

Фото: Халқ банки

Ушбу семинарда банкнинг минтақавий ва хизмат кўрсатиш марказлари вакиллари иштирок этиб, қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар:

  • "Ҳамроҳ" кредит маҳсулоти бўйича молиявий маблағларни ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва тезлаштириш;
  • Жойларда амалий тарғибот ишларини кучайтириш;
  • Банк ва қўллаб-қувватловчи тузилмалар ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • Хотин-қизлар иштирокидаги лойиҳаларни аниқлаш ва уларни молиялаштириш учун устувор вазифаларни белгилаб олиш.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#молия#Халқ_банки#семинар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган