Трастбанкнинг Самарқанд шаҳридаги филиали янги офисда фаолиятини бошлади

Куни кеча — 2021 йил 18 октябр куни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида Трастбанкнинг янгиланган ва замонавий филиали биноси мижозларни қабул қилишни бошлади. Банкнинг Самарқанд филиали аслида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда эди, энди эса у янада шинам, кўркам бинода мижозлар учун янада қулай манзил — Мирзо Улуғбек кўчаси, 47 «А» манзилида фаолият юритади.

IMG_1094 (1)

Очилиш маросимида: Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Трастбанк Бошқаруви Раиси Сардор Нормуҳамедов, шунингдек, банк мижозлари ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. 

photo_2021-10-19_14-48-37

Филиалнинг янги биноси банк хизматларининг энг сўнгги замонавий стандартларига жавоб беради: энг янги банк технологиялари мижозлар талабларига жавоб бериб, уларни қисқа вақт ичида кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва ечимини топиш имконини беради. 

DSC_0847

Трастбанк Самарқанд филиали банкнинг бошқа барча филиаллари қатори ўзига хос дизайн ечимлари, максимал функционаллиги ва мижозлар учун қулайлиги билан ажралиб турувчи корпоратив бренд элементлари ёрдамида жиҳозланган. Бу, шубҳасиз мижозни нафақат банк маҳсулотлари ва хизматлари, балки Трастбанкнинг барча филиалларида яратилган қулай шароитлар ўзига жалб қилиши, табиий.

Трастбанк ягона алоқа маркази:  +99878 1400088

 

×