Асакабанк Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан мукофотланди

14.05.2025 15:16

133

13 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Лондон шаҳридаги бош офисида бўлиб ўтган бизнес-форумда Асакабанк "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" унвонига эга бўлди. Банк ЕТТБнинг ушбу нуфузли мукофотини олти йил ичида тўртинчи марта қўлга киритмоқда.

Фото: Асакабанк

13 май куни Лондон шаҳридаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бош офисида банкнинг кузатув кенгаши анъанавий йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида Асакабанк яна бир бор юксак мукофот — "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" унвонига сазовор бўлди.

Асакабанк ЕТТБнинг Савдо молиялаштириш дастурига нисбатан яқинда — 2019 йил сентябрь ойида қўшилган бўлишига қарамай, ушбу нуфузли мукофотни тўртинчи марта қўлга киритмоқда. Бунгача банк 2019, 2022 ва 2023 йилларда ҳам мазкур мукофотга лойиқ деб топилган.

Ушбу юксак мукофот банкнинг барқарор ўсиш динамикаси, савдо операцияларини молиялаштиришдаги етакчилиги ва мамлакат бўйлаб халқаро савдони қўллаб-қувватлашдаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.

Савдо молиялаштириш — бугунги кунда Асакабанк ривожланиш стратегиясининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ундаги фаолият Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни халқаро бозорларга чиқишига кўмаклашиш бўйича миллий устувор мақсадларга тўлиқ мос келади.

Асакабанк халқаро тан олинган мукофотлар билан чекланиб қолмасдан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни турли йўналишларда ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан савдо алоқаларини кучайтиришни ўз олдига мақсад қилган.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган