BRB-TECH компанияси вакиллари халқаро саммитда иштирок этди

14.05.2025 11:19

283

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Dubai Fintech Summit - 2025” саммитида Бизнесни ривожлантириш банкининг "BRB-TECH" IT- компанияси вакиллари ҳам иштирок этди. Саммитда йирик муассасалар билан сунъий интеллект, финтех ва рақамли пул йўналишларида ҳамкорлик юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Dubai Fintech Summit - 2025” саммити бўлиб ўтди. Рақамли молия, сунъий интеллект, блокчейн ва молиявий инновациялар бўйича дунёнинг етакчи мутахассисларини ўзида бирлаштирувчи мазкур саммит соҳадаги халқаро миқёсда ўтказиладиган энг нуфузли тадбирлар сирасига киради.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Эътиборлиси, бу йилги тадбирда Бизнесни ривожлантириш банкининг "BRB-TECH" IT-компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида “Alibaba Cloud” ва Бирлашган Араб Амирликлари Марказий Банки (CBUAE) каби йирик муассасалар билан Сунъий интеллект (AI), Финтех ва Рақамли Пул (Digital Money) йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бу сафар "BRB-TECH" жамоаси учун халқаро майдонда ўз имкониятларини кенгайтириш, ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон финтеч экотизимини илгари суришдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур халқаро тадбир янада кучлироқ интеграция, инновацион ечимлар ва минтақавий етакчилик сари йўл очгани билан янада аҳамиятлидир.

Маълумот учун, "Dubai Fintech Summit 2025" молиявий технологиялар бўйича глобал ҳамкорлик майдони бўлиб, DIFC (Dubai International Financial Centre) ташаббуси билан ташкил этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бу йилги тадбирлар 150 дан ортиқ глобал спикерлар – финтех, банк ва регулятор соҳаларидан бўлган 10 мингдан ортиқ иштирокчиини ўзида бирлаштирди. Саммит 100 дан ортиқ давлатлар вакилларини қамраб олди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Мазкур саммит бутун дунё бўйлаб финтех йўналишида ҳамкорликларни йўлга қўйиш, инновацияларни татбиқ этиш ва рақамли трансформацияни жадаллаштириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган