Агробанк Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликни кенгайтирди

22.04.2025 13:33

246

2025 йил 22 апрель куни Агробанк ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўқитувчи ва тарбиячилар учун Агробанк томонидан кредит маҳсулотлари, банк карталари ва кундалик банк хизматлари бўйича қулай, имтиёзли ва мослаштирилган молиявий хизматлар тақдим этилади.

Фото: Агробанк

2025 йил 22 апрель куни Агробанк ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ўртасида таълим соҳаси ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Фото: Агробанк

Ушбу ҳамкорлик доирасида ўқитувчи ва тарбиячилар учун Агробанк томонидан кредит маҳсулотлари, банк карталари ва кундалик банк хизматлари бўйича қулай, имтиёзли ва мослаштирилган молиявий хизматлар тақдим этилади.

Фото: Агробанк

Ташаббуснинг бош мақсади – ўз касбига фидойи бўлган таълим соҳаси вакилларининг меҳнатини қадрлаш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшишдир, дейилади банк ахборот хизмати каналида.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#агробанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган