Ўзсаноатқурилишбанк кичик ва ўрта бизнес йўналишида қатор халқаро мукофотларни қўлга киритди

08.05.2025 18:42

252

“The Digital Banker” журнали томонидан Ўзсаноатқурилишбанк кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича глобал мукофоти (“SME Financier of the Year”) ҳамда мижозларга инновацион мобил банкинг хизматлар кўрсатиш бўйича (“Outstanding Digital CX – Mobile Banking”) ва яна бир неча йўналишларда халқаро мукофотларга сазовор бўлди.

Фото: СҚБ

Жаҳон молия ва инвестиция соҳаларида етакчи халқаро нашрлардан бири – “The Digital Banker” журнали томонидан ташкил этилган тақдирлаш маросимида “Ўзсаноатқурилишбанк” иккита глобал мукофот: кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш бўйича глобал мукофоти (“SME Financier of the Year”) ҳамда мижозларга инновацион мобил банкинг хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро мукофоти (“Outstanding Digital CX – Mobile Banking”), шунингдек, яна қатор минтақавий ва миллий мукофотларга сазовор бўлди.

Бугунги кунда банкнинг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга мўлжалланган “SQB Business” интернет-банк ва мобил иловаси орқали мижозлар турли амалиётларни, жумладан, миллий ва хорижий валютадаги тўловлар, конверсия, иш ҳақи, корпоратив карталарни тўлдириш, маълумотнома олиш ва депозит хизматларини масофадан туриб амалга ошириш имкониятига эга. Дастур фойдаланувчилари сони 5 бараварга ошиб, мижозлар эътирофига сазовор бўлмоқда. 

2025 йилда банк “SQB Business” дастури орқали микро ва кичик бизнес субъектларига сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш ҳамда масофавий хизматлар сонини янада оширишни мақсад қилган. Жумладан, онлайн кредит, онлайн ҳисобрақам ва масофадан корпоратив карта очиш, терминалга буюртма бериш, экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва тўлиқ бошқариш каби янги рақамли маҳсулот ва хизматлар жорий қилишни режалаштирган.

Айтиш жоиз, банкнинг жисмоний шахсларга мўлжалланган “SQB Mobile” иловаси ҳам Ўзбекистон бозорида энг илғор банк ечимларидан бирига айланган. Илова фойдаланувчиларга кенг турдаги хизматларни 24/7 режимида тақдим этиб келмоқда.

Айни пайтда илованинг фаол фойдаланувчилар сони 164 мингдан 600 мингга, кундалик фойдаланувчилари эса 35 мингдан 132 минггача ошди. Жорий йилда ҳам “SQB Mobile” иловасида мавжуд кредитларни қулай шартларда қайта молиялаштириш, “Ҳозир харид қил, кейин тўла” (“Buy now pay later” – BNPL) каби янги ва қулай рақамли маҳсулотларни жорий қилиш кўзда тутилган.

Маълумот учун: “The Digital Banker” дунё молия секторидаги етакчи таҳлилчи нашрлардан бири ҳисобланади. У компаниялар фаолиятини холисона баҳолайди, соҳадаги ижобий ўзгаришлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлайди.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган