Асакабанк ITFC орқали кичик бизнесни ривожлантириш учун 20 млн доллар жалб қилди

07.05.2025 15:56

227

Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорациясидан (ITFC) 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиш бўйича келишувга еришди. Мазкур маблағлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Фото: Асакабанк

Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорацияси (ITFC) билан ҳамкорликда 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилмоқда. Бу маблағ Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Мазкур маблағ тадбиркорлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этади:

  • маблағдан бир неча марта фойдаланиш имконияти мавжуд;
  • турли валюталарда, жумладан, сўмда ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
  • импорт товарлар учун шартнома тузишда кенг имкониятлар яратилади;
  • маҳаллий харидлар учун ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
  • тўловларни босқичма-босқич ёки келишилган муддатларда амалга ошириш мумкин.

Бу ҳамкорлик орқали Асакабанк тадбиркорларга халқаро тажриба асосида молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради. Жаҳон молия ташкилотлари томонидан бундай қўллаб-қувватлаш банкнинг барқарорлиги ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётганини кўрсатади.

Теглар:

#асакабанк#ITFC

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган