Туронбанк вакиллари Миландаги кўргазмада иштирок этмоқда

07.05.2025 12:44

295

Италиянинг машҳур "Tutto Food Milano" халқаро озиқ-овқат кўргазмасида Ўзбекистон стенди ҳам муносиб ўрин олди. Тадбирда Ўзбекистон номидан Туронбанк вакиллари ҳам қатнашаётган бўлиб, банк вакиллари томонидан Ўзбекистонда етиштирилган, табиий таъми ва сифати билан ажралиб турувчи лимон маҳсулотлари халқаро даражада тақдим этилмоқда.

Фото: Туронбанк

Италиянинг машҳур "Tutto Food Milano" халқаро озиқ-овқат кўргазмасида Ўзбекистон стенди ҳам муносиб ўрин олди. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон номидан иштирок этаётганлар сафида Туронбанк вакиллари ҳам бор.

Банк вакиллари томонидан Ўзбекистонда етиштирилган, табиий таъми ва сифати билан ажралиб турувчи лимон маҳсулотлари халқаро меҳмонларга тақдим этилмоқда.

Ушбу кўргазма – Ўзбекистон маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги ҳамкорликлар сари муҳим қадамдир.

Туронбанк – нафақат молиявий кўмакчи, балки миллий маҳсулотларимизнинг халқаро майдондаги тарғиботчиси ҳамдир.

Теглар:

#туронбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган