Octobank “2024 йилда Ўзбекистон банк соҳасида жадал тараққиёт учун” мукофотини олди

06.05.2025 12:16

244

3 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Brand Awards International мукофотлаш маросимида Octobank “2024 йилда Ўзбекистон банк соҳасида жадал тараққиёт учун” мукофотини қўлга киритди. Мукофот ташкилотчилари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси ҳисобланади.

Фото: Octobank

Brand Awards International VIII мукофоти якунлари бўйича Оcтобанк “2024 йилда Ўзбекистон банк соҳасида жадал тараққиёт учун” мукофотига сазовор бўлди. Тантанали тақдирлаш маросими 3 май куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Илгари "Йил бренди" номи билан танилган мукофот халқаро форматга ўзгарди, бу Ўзбекистоннинг етакчи брендларининг бир йил давомидаги бизнес ютуқларини тасдиқловчи омилдир.

Мукофот ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси бўлиб, иштирокчиларни таклиф этиш, брендларнинг энг муҳим ютуқларини тақдим этиш ҳамда уларнинг қийматини аниқлашнинг мақбул форматини тайёрлади.

Фото: Octobank

“Brand Awards International мукофоти брендларга ўз қадриятлари ҳақида сўзлаб беришга, истеъмолчиларга эса – онгли танлов қилишга ёрдам беради. Ушбу формат орқали истеъмолчилар брендларнинг қиймати ва ишончлилиги ҳақида муҳим маълумотларга эга бўладилар. Бренд – бу нафақат логотип, бренд – бу, истеъмолчилар учун тушунарли ва қабул қилинадиган, компания ва маҳсулотнинг келгуси йиллардаги аниқ ривожланиш стратегиясидир”, дейди Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.

Brand Awards International ноёб формати биринчи марта Ўзбекистонда брендларнинг индикатив қийматини баҳолаш имконини берди. Бу ишни Gafurov Kardash and Partners мустақил сармоявий-консалтинг компанияси амалга оширди.

“Ишимизни юқори баҳолаганингиз учун миннатдормиз. Соҳа мутахассислари томонидан берилган фахрий мукофот – бизнинг ишимизнинг қимматли натижаси ҳамда Octobank жамоаси танлаган стратегиянинг тўғрилигини тасдиқловчи ютуқдир. Биз мижозларимизга энг яхши банк ечимларини тақдим этган ҳолда, янги технологияларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича фаол ишларимизни давом эттирамиз”, деди “Octobank” АЖ Бошқарув Раиси Искандар Турсунов.

Банк ҳақида

Octobank 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон бозорида рақамли инфратузилмани ривожлантириб, электрон тижоратни ўз мижозлари учун қулай ва фойдаланишга осон қилиб келмоқда. 3 миллиондан зиёд жисмоний шахслар ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозлар Octobankни хавфсизлиги ва хизмат афзалликлари учун қадрлашади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган