Бизнесни ривожлантириш банки — PCI DSS 4.0.1 сертификатига эга бўлди

01.05.2025 16:31

219

Бизнесни ривожлантириш банки Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб тўлов карталари индустрияси маълумотлар хавфсизлиги бўйича PCI DSS сертификатига эга бўлди. Бу банк томонидан тўлов карталари билан боғлиқ рискларни камайтириш ва мижозлар маълумотларини ҳимоялашга доир чора-тадбирлар амалга оширилаётганини билдиради.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб тўлов карталари индустрияси маълумотлар хавфсизлиги бўйича PCI DSS (Payment Card Industry Data Security Standard) 4.0.1 версияси талабларига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.

Сертификат олиш жараёнида банк томонидан банк карталари тизими, ахборот хавфсизлиги ва IT инфратузилмаси халқаро талабларга мувофиқлаштирилди ҳамда мустақил аудит компанияси томонидан тегишли текширувлар ўтказилди.

Натижада, Бизнесни ривожлантириш банки тизимлари PCI DSS 4.0.1 версиясида белгиланган хавфсизлик мезонларига тўлиқ жавоб берувчи деб топилди.

Бу эса банк тизимининг ишончлилигини ошириш, тўлов карталари билан боғлиқ рискларни камайтириш ва мижозлар маълумотларини ҳимоялашга доир чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилаётганини англатади.

Маълумот учун, PCI DSS сертификати — тўлов карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда мижозлар маълумотларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлик талабларига риоя этилишини тасдиқловчи халқаро стандарт ҳисобланади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган