2025 йилнинг 28 апрель куни Андижонда AloqaBank ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Инвесторлар куни" ташкил этилди. Тадбирда 1500 дан ортиқ иштирокчи — талабалар, стартаперлар ва инвесторлар ўз бизнес ғояларини тақдим этиш ва ҳамкорлик ўрнатиш учун қатнашди.
Фото: AloqaBank
Тадбир доирасида стартапларнинг питч-сессиялари, бизнес экспертлари билан учрашувлар, Aloqa Ventures ва "Startup Garage" томонидан тақдим этилган ёш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари тақдимоти ўтказилди. Энг яхши лойиҳалар инвестицияларни, фаол ёшлар эса таълим грантларини қўлга киритди.
Фото: AloqaBank
Мамлакатдаги энг йирик ёшлар стартап платформаси бўлган "Startup Garage"нинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа вакиллари "Стартап йўли" номли амалий қўлланмани тақдим этди.
Фото: AloqaBank
Китобда стартап ғоясидан муваффақиятли бизнесга айлантириш жараёни босқичма-босқич тавсифланиб, ёш тадбиркорларга ўз ғояларини амалиётга татбиқ этишда ёрдам бериш мақсадида аниқ ва амалий маслаҳатлар берилган.
Фото: AloqaBank
Маълумот учун, AloqaBank томонидан "Ёшлар бизнеси" дастури доирасида Андижон ёшлари учун 22,4 млрд сўм кредит ажратилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-62-сонли Қарори доирасида амалга оширилди.
Ҳамкорлик асосида