Фото: Микрокредитбанк Бош офиси
"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Бош офис Коррупцияга қарши ички назорат хизмати (Комплаенс назорати) раҳбарлик лавозимларига юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилмоқда.
Танлов бўйича қўйилган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
- Иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва соҳага оид бошқа мутахассисликлар бўйича олий маълумот;
- Молия, солиқ, комплаэнс, аудит ва ички назорат, иқтисодий ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи;
- Компьютерда ишлашни мукаммал билиш (MS Office (Excel, Word, PowerPoint) ҳамда Outlook ва интернет браузерлар);
- Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
- Фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
- Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш қўшимча рағбатлантирилади);
- Судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
- Охирги иш жойидан тавсияномага эга бўлиш.
Номзоднинг мажбуриятларингизга қуйидагилар киради:
- Тизим корхоналарида комплаэнс соҳасида қабул қилинган ва амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;
- Коррупция хатари юқори ҳолатларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
- Коррупцияга қарши давлат дастурлари бўйича банкка юклатилган вазифаларни бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
- Битимларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу битимлар комплаенс соҳасида ва бошқа қонун ҳужжатларга мослигини ўрганиш;
- Молиявий ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;
- Банк ходимларини корпоратив одоб-ахлоқ кодексига амал қилиши, хизмат тадбирлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш юзасидан амалий ишлар олиб бориш.
Номзод ишга қабул қилинган тақдирда унга қуйидагилар тақдим этилади:
- Пойтахтимиз марказида жойлашган замонавий офис;
- Барқарор иш ҳақи;
- Дўстона ва малакали жамоада ишлаш;
- Замонавий инновацион лойиҳалар доирасида ўзини кўрсатиш;
- Фаол корпоратив ҳаёт;
- Ўз-ўзини англаш ва малакалий ўсиш имкониятлари.
Иш ҳақи келишилган ҳолда ва амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ ажратилади.
Номзодлар банкнинг kadr@mikrokreditbank.uz почта манзилига ўзининг объективкасини тақдим қилиши мумкинлиги айтилган.
Қўшимча маълумотлар учун телефон рақам: 1285 (ички рақам 1023/1024).
Тасодифий хабарлар
Май ойида сўмнинг реал алмашув курси рубль ва тенгенинг мустаҳкамлангани сабабли қадрсизланди
MKBANK 30 млн. долларлик ҳамкорлик келишувини имзолади
Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
Сурхондарёда Агробанк кўмагида йирик гилам ишлаб чиқариш фабрикаси ишга тушди
Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди