Агробанк экотизимида яна бир янги лойиҳа — “Rivoj Moliya” микромолия ташкилоти очилиб, Жиззах шаҳрида фаолиятини бошлади.
Фото: Агробанк
Фото: Агробанк
Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.
Фото: Агробанк
Фото: Агробанк
“Rivoj Moliya” таклиф қилаётган маҳсулотлар:
- Жисмоний шахслар учун: 100 млн сўмгача микроқарзлар;
- Тадбиркорлар учун: 300 млн сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари.
Фото: Агробанк
Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, “Rivoj Moliya” микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йил охиригача олтитага етказиш режалаштирилган.
Ташкилот Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жой манзилида жойлашган.
Ҳамкорлик асосида