UZTELECOM бепул синов муддати билан булут технологияларини таклиф этмоқда

25.04.2025 09:34

78

UZTELECOM CLOUD хизмати илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Синаб кўриш истагида бўлганлар cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, бугуннинг ўзида бепул синов муддатини фаоллаштириши мумкин.

Фото: Uztelecom

UZTELECOM қулай ва кўп функцияли булут технологиялар платформаси – UZTELECOM CLOUD хизматларини таклиф этади.

Булутли технологиялар – бу интернет орқали ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи кучли серверлар тармоғи. Унинг ёрдамида катта маълумотларни таҳлил қилиш, махфий маълумотларни хавфсиз сақлаш, виртуал станцияларни ташкил қилиш, жамоа билан биргаликда лойиҳалар устида ишлаш ёки ҳисоб-китобларни тез амалга ошириш мумкин.

UZTELECOM CLOUD – бу катта лойиҳалар учун ишончли булутли технологиялар платформаси бўлиб, унда барча керакли ечимлар жамланган:

  • Оддий ва қулай интерфейс, ягона мониторинг тизими ва Pay as you GO усулидаги тўлов;
  • Виртуал серверлар – мослашувчан созламалар, турли операцион тизимлар танлови ва хатоларга юқори даражадаги чидамлилик;
  • S3 объект хотираси – хавфсиз, ҳужжат алмашиш учун оддий ва қўшимча харажатларсиз;
  • Managed Kubernetes – контейнерли иловалар ва юқори юкламали лойиҳалар учун CI/CD тизими;
  • Иловалар платформаси – Github, Gitlab, Docker билан ишлаш, қулай бошқарув ва мослашувчан кенгайтириш;
  • Тез жойлаштириш ва доимий янгиланишларга эга кенг хизматлар маркетплейси.

Булутли технологиялар ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча жиҳозлар сотиб олмасдан хотирани осонгина кенгайтириши, маълумотларнинг ишончли захира нусхасини таъминлаши ва носозликлар юзага келганда тез тиклаш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириш имкониятига эга бўлиб, бу масофавий ходимларнинг ишини осонлаштиради ва ишнинг тезкорлигини оширади.

UZTELECOM CLOUD хизмати илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Виртуал серверларни ишга тушириш, иловаларни жойлаштириш ва Kubernetes’ни бошқаришни оддий, тез ва хавфсиз қилади.

Синаб кўриш истагида бўлганлар cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, бепул синов муддатини фаоллаштириши ва бугундан булутли хизматлардан фойдаланишни бошлаши мумкин.

Дам олиш кунларисиз қўллаб-қувватлаш жамоаси доим 1155 рақами орқали алоқада.

Теглар:

#Uztelecom_Cloud

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган