“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар лойиҳаларини молияштириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга аҳамият қаратиб келмоқда. Хусусан, доимий равишда ўтказиб келинаётган “Очиқ эшиклар куни” тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг таклифларини ўрганиш, банк хизматларидан фойдаланишни янада қулайлаштиришга сабаб бўлмоқда.
Фото: Трастбанк
Учрашувларда банк раҳбарияти, Амалиёт бошқармаси, ҳудудлардаги банк хизматлари офисларининг мутасаддилари томонидан мижозлар, тадбиркорларнинг саволларига жавоб берилиб, масалалар ҳал қилинмоқда.
Фото: Трастбанк
Қолаверса, молия муассасасида йўлга қўйилган банк хизматлари ва кредит маҳсулотлари юзасидан маълумотлар берилди. Жумладан, бизнес юритиш, микролойиҳаларни амалга ошириш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадидаги тадбиркорлар билан кўплаб истиқболли микролойиҳалар ўрганилиб атрофлича муҳокама қилинди.
Фото: Трастбанк
Шунингдек, бизнес учун муҳим бўлган банк маҳсулотлари таништирилиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар расмийлаштириш, мавжуд хизмат ва имтиёзлардан фойдаланиш йўллари ҳақида тушунчалар берилди.
Фото: Трастбанк
Жорий йилнинг январь–апрель ойлари мобайнида Тошкент шаҳри ва Самарқандда 43 та ана шундай учрашувлар ташкил этилди. Бунинг натижасида 800 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Январь–апрель ойларида ташкил этилган учрашувлар натижасида 320 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Фото: Трастбанк
Бу каби тадбирлар кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, микролойиҳаларни татбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатиш, аҳолини бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётгани қайд этилди.
Ҳамкорлик асосида