Навоий шаҳридаги Асакабанк БХМ янги бинода фаолиятини давом эттиради

07.01.2025 08:06

93

Янги йил арафасида Асакабанкнинг Навоий шаҳридаги банк хизматлари маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги бинода банк мижозларига юқори даражадаги хизмат кўрсатишда банк операцияларини қулай, тезкор ва шаффоф амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Фото: Асакабанк

Асакабанкнинг Навоий шаҳридаги Банк хизматлари маркази ўз фаолиятини янги, замонавий бинода давом эттиради. Янги йил арафасида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида давлат ва банк тизими раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустам Сулаймонов, Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси раҳбари Хуршид Пардаев, Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этишди.

Фото: Асакабанк

Янги бинода банк мижозларига юқори даражадаги хизмат кўрсатиш, жумладан, жисмоний ва юридик шахслар учун банк операцияларини қулай, тезкор ва шаффоф амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бино замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, мижозлар оқимини самарали бошқаришга қодир инфратузилма яратилган.

Асакабанк раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу янги марказ фақатгина янги бинога кўчиш эмас, балки мижозлар билан ишлаш сифатини янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик қадам ҳисобланади.

Теглар:

#молия#асакабанк#навоий

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган