Аҳоли омонатларини кафолатлаш бўйича янги қонун қабул қилинди. Қонун билан банк мижозлари, хусусан Асакабанк омонатчилари учун янада ишончли ва кафолатли шароитлар яратилмоқда.
Қонунга мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан жойлаштирилган 200 млн сўмгача бўлган омонатлар давлат томонидан тўлиқ кафолатланади. Бу эса омонатдорларнинг маблағлари ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимояланганлигини англатади.
Шунингдек, тадбиркорлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан банкка жойлаштирилган омонатлар ҳам кафолат тизими доирасига киритилиб, уларнинг ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилиниши таъминланмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, аввалги тартибда банк муаммоли ҳолатга тушган тақдирда омонатларни қайтариш жараёни 83 кунгача чўзилиши мумкин эди. Янги қонунга асосан, бу муддат 20 иш кунига қисқартирилди ва келгусида босқичма-босқич 7 иш кунигача камайтирилиши кўзда тутилган. Бу Агентликнинг компенсация тўлашни жадал ва самарали амалга ошириш имконини беради.