Universalbank халқаро BlueOrchard Microfinance жамғармасидан 5 млн доллар жалб қилди

24.04.2025 10:48

142

Universalbank BlueOrchard Microfinance халқаро инвестиция жамғармаси билан 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасини имзолади. Ушбу маблағ қурилиш, озиқ-овқат саноати, савдо соҳасидаги тадбиркорликни молиялаштиришга йўналтирилади. Маблағларни ўзлаштириш жорий йилнинг ўзида режалаштирилмоқда.

Фото: Universalbank

2025 йил апрель ойида Universalbank BlueOrchard Microfinance халқаро инвестиция жамғармаси билан 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасини имзолади.

Жалб этилган маблағлар қурилиш, озиқ-овқат саноати, савдо ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иш ўринларини яратишга кўмаклашадиган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Маблағларни ўзлаштириш жорий йилнинг ўзида режалаштирилмоқда.

"BlueOrchard билан келишув банкимизнинг молиявий барқарорлиги тан олиниши ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим қадамдир," дея таъкидлади Universalbank матбуот хизмати.

BlueOrchard Microfinance — барқарор инвестициялар соҳасида дунё бўйича етакчи актив бошқарувчисидир. У 2001 йилда БМТ кўмагида ташкил этилган бўлиб, Schroders гуруҳига киради. Жамғарма 90 дан ортиқ мамлакатда микромолиялаш, иқлим ташаббуслари ва инклюзив молиялаштиришга ихтисослашган. 20 йилдан ортиқ фаолияти давомида жамғарма 10 млрд доллардан зиёд маблағ ажратиб, бутун дунё бўйлаб 280 млндан ортиқ кишининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатди.

Universalbank ҳақида

Универсалбанк — жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ молиявий хизматлар кўрсатувчи универсал тижорат банкидир. Банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланиш ва иқтисодиётнинг реал секторларига сармоя киритишга алоҳида эътибор қаратади.

Алоқа учун: (+998) 71−200−11−101355.

Сайт: universalbank.uz

Facebook: fb.com/universalbank.uz

Instagram: @universalbank.uz

Telegram: t.me/myuniversalbank

Теглар:

#Universal Bank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган