Асакабанк "Бизнесга ишонч"кредитини таклиф қилмоқда

01.02.2025 08:19

65

Асакабанк кичик бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Бизнесга ишонч" кредит маҳсулотини таклиф этмоқда. Кредит ставкаси 19 фоиздан бошланади, кредит миқдори 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача.

Фото: РХСБ

Асакабанк томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус кредит маҳсулоти — "Бизнесга ишонч" пакети тақдим этилмоқда. Ушбу маҳсулот якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер хўжаликлари, ҳунармандлар, ўзини ўзи банд қилганлар, кичик бизнес ва жамоат ташкилотлари учун мўлжалланган бўлиб, камида бир йиллик фаолият тажрибасига эга бўлган субъектлар ушбу таклифдан фойдаланишлари мумкин.

Кредитлаш шартлари қуйидагича:

  • Йиллик фоиз ставкаси: 19% дан бошланади, кредит олувчининг жойлашган ҳудудига қараб дифференциал тарзда белгиланади.
  • Кредит суммаси:
  • 300 млн сўмгача;
  • Шу билан бирга, 100 млн сўмгача гаровсиз кредит олиш имконияти мавжуд.
  • Кредит муддати: Максимал 7 йилгача.

Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун банкнинг расмий веб-сайтига ташриф буюринг.

Теглар:

#молия#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган