Бизнесни ривожлантириш банки янги мобил иловаларни ишга туширди

23.04.2025 18:48

269

23 апрель куни Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ўз-ўзини банд қилганлар учун рақамли платформа — “Mening biznesim” ва барча мижозларга мос келувчи “Mening buyurtmam” лойиҳаларининг тақдимот маросимини ўтказилди. Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бугун, 23 апрель куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан “Mening biznesim” ва “Mening buyurtmam” лойиҳаларининг тақдимот маросими ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири сифатида замонавий хизматларни жорий қилиш орқали мижозлар ишончини қозонишга ва молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилаётгани қай этилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Чакана бизнес моделини ривожлантириш ва даромадлилик кўрсаткичларини ошириш банкнинг асосий стратегик мақсадларидан бири саналади. Кенг жамоатчиликка тақдим қилинган “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” инновацион ечимлари мазкур мақсадга эришишда дадил қадамдир.

Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Mening biznesim” – бу ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган ноёб рақамли платформадир.

“Mening biznesim” мобил иловасида:

  • тадбиркорлик фаолиятини расман бошлаши учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш;
  • расмий даромадга эга бўлмаган, ўз касбини устаси бўлган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ёки ривожлантириши учун кредитлар олиш;
  • тадбиркорлик фаолияти, яъни бўёқчи, электрик, тикувчи, устачилик, сантехник ва бошқа шу каби ўз хизматларини аҳолига онлайн тарзда таклиф этиш;
  • меҳнат стажини расман юритиш орқали келажакда ижтимоий нафақаларга эга бўлиш каби муҳим имкониятлар яратилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бундан ташқари, барча мобил иловалар каби кунлик эҳтиёжларни қондириш учун барча хизматлар мавжуд. “Mening buyurtmam” – бу мижозлар ва ўзини ўзи банд қилган хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги қулай рақамли воситачидир.

“Mening buyurtmam” иловаси орқали:

  • ҳар қандай хизмат кўрсатувчиларни, усталарни тез ва осон топиш имконияти;
  • ўз локацияларини кўрсатган ҳолда белгиланган нарх асосида идентификациядан ўтган усталарни жалб қилиш;
  • илгари фойдаланган истеъмолчилар томонидан қолдирилган изоҳлар таҳлили асосида усталарни танлаш;
  • жалб қилинаётган усталарнинг рейтингини таҳлил қилиш имкониятлари яратилган.

Бу иловада касблар ва соҳалар бўйича хизматлар каталоги мавжуд ва ундан 24/7 режимида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, хизматлар учун буюртма бериш, геолокатсия асосида энг яқин хизмат кўрсатувчини топиш имкониятлари мавжуд. Фойдаланувчиларга чат орқали тезкор алоқани амалга ошириш имконияти ҳам яратилган.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Тақдимот маросимида спикерлар томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг истиқболдаги режалари ва татбиқ этилиши мўлжалланаётган янги инновацион лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида илова орқали тақдим этилаётган имкониятларга оид турли саҳналаштирилган чиқишлар ва куй-қўшиқлар тадбир меҳмонларига хуш кайфият улашди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган