Octobank S&P агентлигидан "B-" рейтингини олди

22.04.2025 10:24

50

S&P Global Ratings Octobank'ка чет эл ва миллий валютадаги мажбуриятлар бўйича узоқ муддатли "B-" даражасидаги ҳамда қисқа муддатли "B" даражасидаги рейтинг берди. Рейтинглар бўйича прогноз — "Барқарор". Мазкур прогноз келгуси 12-18 ой мобайнида жорий баҳолашнинг ўзгаришсиз сақланиб қолишини англатади.

Фото: Octobank

Octobank S&P Global Ratings халқаро кредит рейтинги агентлигидан "Барқарор" прогноз рейтингини олди.

Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан бири S&P Global Ratings Octobank'ни чет эл ва миллий валютадаги мажбуриятлар бўйича узоқ муддатли "B-" даражасидаги ҳамда қисқа муддатли "B" даражасидаги рейтингларга муносиб деб топди. Рейтинглар бўйича прогноз — "Барқарор".

"B-" рейтинги банкнинг иқтисодий тебранишларга ўртача даражада таъсирчан ҳолда мажбуриятларини бажариш қобилиятини ифодалайди. "Барқарор" прогнози эса келгуси 12-18 ой мобайнида жорий баҳолашнинг ўзгаришсиз сақланиб қолишини англатади.

2024 йил якунларига кўра, Octobank активлари йилдан- йилга 33,6 %га кўпайиб, 3,2 трлн сўмни ташкил этди, соф фойда — 101,7 % ошиб, 150,7 млрд сўмга етди, хусусий капитал — 57,5 % ўсиб, 755 млрд сўмни ташкил қилди. 2025 йилнинг биринчи чорагида фойда 108,5 млрд сўмни (2024 йилнинг биринчи чорагига нисбатан +397,5%) ташкил этиб, деярли бутун йиллик натижага тенглашди. Бу эса банкнинг барқарор даромадлилигини ва харажатларни самарали бошқараётганини тасдиқлайди.

Octobank — Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган универсал хусусий банк. Банк рақамли инфратузилмани ривожлантирмоқда, 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатмоқда

S&P Global Ratings — дунёдаги учта йирик кредит рейтинг агентликларидан бири. У давлатлар, корпорациялар ва молиявий воситаларга узоқ муддатли рейтинглар белгилайди; унинг баҳоларидан инвесторлар, банклар ва халқаро ташкилотлар кредит хавфини таҳлил қилиш учун фойдаланадилар.

Теглар:

#octobank#S&P

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган