Фото: worldipreview.com
S&P Global Ratings агентлигининг прогнозига кўра, Ўзбекистон банк сектори рентабеллиги юқори даражада қолади. Тегишли маълумотлар рейтинг ташкилотининг "Кучли рақобат ва катта миқдордаги муаммоли кредитларга қарамай, Ўзбекистон банкларининг рейтинглари бўйича прогнозлар - "Барқарор" сарлавҳали янги ҳисоботида эълон қилинган.
"Биз Ўзбекистон банк секторининг рентабеллик кўрсаткичлари тижорат кредитини фаол ривожлантиришда давом эттираётган ва паст маржали давлат лойиҳаларига кредит бериш улушини камайтираётган йирик давлат банкларининг рентабеллигини ошириш билан таъминланишини кутяпмиз", - дея қайд этилади ҳисоботда.
S&P хусусий банкларнинг рентабеллиги давлат банклари билан рақобатнинг кучайиши ва фоиз ставкаларининг пасайиши туфайли босим остида қолиши мумкин деб ҳисоблайди.
"Тижорат кредитлаш сегментида таваккалчиликка асосланган рентабелликнинг ошиши банкларни чакана кредит портфелини ва нодавлат компанияларга кредит бериш ҳажмини оширишда давом этади",-дейилган S&P ҳисоботида.
Тасодифий хабарлар
Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди
Octobank 2024 йилнинг биринчи ярмида эришилган натижаларни маълум қилди
"Paynet" кассалари орқали ҳам нақд пул ечиш имконияти яратилмоқда