InfinBANK Кузатув кенгаши янгиланди

17.04.2025 12:19

899

15 апрель куни InfinBANK Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга мустақил аъзо — Фируза Исхақова қабул қилинди. У илгари ЕТТБда фаолият юритган. Шунингдек, банкнинг асосий акциядори Фарҳод Мамажонов Кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Мазкур лавозимга банк соҳасида катта тажрибага эга Зикирилло Абдуллаев тайинланди.

2025 йил 15 апрель куни "InfinBANK" Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши таркибида Банк фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва корпоратив бошқарувни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар амалга оширилди.

Корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш доирасида Кузатув кенгаши таркибига халқаро тажрибага эга мустақил аъзо — Фируза Исхақова қабул қилинди. У илгари Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкида (ЕТТБ) фаолият юритган.

Меҳнат фаолияти давомида у бир қатор йирик тижорат банкларининг Кузатув кенгашларига раислик қилган.

Шунингдек, ўзгаришлар доирасида Банкнинг асосий акциядори Фарҳод Мамажонов Кузатув кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Мазкур лавозимга Банк соҳасида катта тажрибага эга Зикирилло Абдуллаев тайинланди.

InfinBANK янгиланган Кузатув кенгаши таркиби ва мустақил экспертнинг жалб этилиши назорат тизимини мустаҳкамлаш, стратегик қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувни энг яхши халқаро амалиётларга яқинлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирмоқда.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#инфинбанк#Кузатув_кенгаши

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган