Ўзбекистон молия сектори жадал рақамлашмоқда, бунинг асосий омилларидан бири ўз-ўзига хизмат кўрсатиш каналларини ривожлантиришдир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2024 йил 1 август ҳолатига мамлакат бўйлаб банкомат ва инфокиосклар сони 27 844 тага етиб, кўрсаткич бир йил ичида 33 фоизга ошган. Чиқарилган банк карталари сони эса 50,9 млндан ошиб, қарийб 30 фоизга кўпайган. Бу рақамлар масофавий хизматларга бўлган талабнинг тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Бироқ, бозор мутахассислари таъкидлашича, АТМ'лар сонининг ўсиши — бу фақат бошланғич нуқта. Шу билан бирга, қурилмалар тармоғини интеллектуал жиҳатдан бойитиш: қулай интерфейсда турли хил операцияларни амалга ошириш имконияти ва банк экотизими билан чуқур интеграциялашув ҳам анча муҳим бўлиб бормоқда. Айнан шу стратегияни Капиталбанк технологик ҳамкори — BS/2 халқаро IT-компанияси билан биргаликдаги лойиҳа доирасида фаол амалга оширмоқда. Янги ечимлар 16-18 апрель кунлари Тошкентда ўтказиладиган Banks&Business Expo 2025 форумида тақдим этилди.
Фото: Капиталбанк
Банкоматларни рақамлаштиришнинг амалий натижалари
Капиталбанк ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларининг функционал имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириб, бир қатор муҳим янгиликларни жорий этди:
- ҳозирда 7 мингдан ортиқ мижоз банк филиалларига ташриф буюрмасдан, уй ёки иш жойига яқин жойлашган банкоматлар орқали ҳар ойда кредитларни нақд пулда тўламоқда;
- ўтган йили юридик шахслар учун ўз-ўзини инкассация қилиш хизмати йўлга қўйилди: тадбиркорлар ва компаниялар ҳар куни тушумни сиғими оширилган банкоматларга топшириш орқали ички жараёнларни оптималлаштириб, бўлимларга юкламани камайтиряпти;
- айрим қурилмаларда аллақачон Mastercard карталарини еврога тўлдириш функцияси мавжуд.
Яқин келажакда янги хизматлар ишга туширилади: мобил телефон ҳисобини тўлдириш ва бошқа оммабоп хизматлар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес учун кредитларни қайтариш имконияти. Мижозлар тажрибасини яхшилаш устида фаол иш олиб борилмоқда: банкоматлар интерфейси янада интуитив ва тушунарли бўлиб, қулайлиги жиҳатидан замонавий мобил иловаларга яқинлашмоқда.
Фото: Капиталбанк
Форумда нималар тақдим этилади?
Banks&Business Expo 2025 форумида Капиталбанк дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси Diebold Nixdorf компаниясининг янги авлод DN Series банкоматини намойиш этади. Қурилма 24 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган ва қуйидаги амаллар ҳамда функцияларни қўллаб-қувватлайди:
- картасиз ҳисобни тўлдириш (реквизитлар бўйича);
- валюталарни қабул қилиш ва айирбошлаш (cash-to-cash);
- тадбиркорлар ва компаниялар учун ўз-ўзини инкассация қилиш;
- HUMO, Visa ва Мastercard карталари билан операциялар;
- тўлов платформалари билан интеграция (Paynet);
- операторни банкомат интерфейсига тўғридан-тўғри улаш имконияти билан масофадан қўллаб-қувватлаш;
- нақд пулнинг интеллектуал мониторинги ва қолдиқларни кўрсатиш;
- Windows 11 LTSC платформасидаги дастурий таъминот.
Фото: Капиталбанк
Аслида, бу оддий банкомат эмас, балки мижозлар ва банк бизнесининг эҳтиёжларига мослаштирилган тўлиқ функционал рақамли платформадир.
"Бизнинг вазифамиз — бозорга нафақат мижозларнинг жорий талабларига жавоб берадиган, балки қулайлик ва технологикликнинг янги стандартини шакллантирадиган ечимларни таклиф этишдир. Ўзбекистондаги банкоматлар тармоғининг ривожланиши узлуксиз эволюциядир ва биз BS/2 бу жараёнда асосий рол ўйнаётганидан фахрланамиз", дея таъкидлайди BS/2 бош директорининг стратегик йўналишларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Кирилл Овсянников.
Фото: Капиталбанк
Экспертнинг сўзларига кўра, замонавий банкоматнинг вазифаси шунчаки нақд пулни автоматик беришдангина иборат эмаслигини тушуниш муҳим.
"Бу мослашувчанлик, интеграция, таҳлил ва сценарий ёндашувини ўз ичига олади. Биз оддий қурилмалар эмас, балки банк иш куни, вақти ва географиясидан қатъи назар, ҳар бир мижоз билан шахсий алоқа ўрнатиши мумкин бўлган платформани яратмоқдамиз. Бундай модель, айниқса, финтех рақобатининг кучайиши ва истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзгариши шароитида долзарб бўлиб бормоқда," деди Кирилл Овсянников.
Кейс ва дастурий ечимлар тақдимоти
Banks&Business Expo 2025 доирасида Капиталбанк ўз стендида кенгайтирилган функцияларга эга Diebold Nixdorf смарт банкоматининг янги моделини тақдим этади. Тадбир иштирокчилари қурилманинг ишлашини шахсан кўриб чиқишлари, янги хизматларни синаб кўришлари ва техник тафсилотларни банк вакиллари ҳамда лойиҳа ҳамкори — BS/2 компанияси билан муҳокама қилишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, форумнинг ишбилармонлик дастурида BS/2 бош директорининг стратегик йўналишларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Кирилл Овсянников ва "Капиталбанк" АТБ бизнесни техник қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Денис Кохаевнинг чиқишлари режалаштирилган. "Ўзбекистонда банкнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш эволюцияси" деб номланган тақдимот "Капиталбанк" мисолида янги ечимларни жорий этишнинг амалий тажрибаси ва рақамли каналларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланади.
Бу нима сабабдан бозор учун муҳим?
Функционал ўз-ўзига хизмат кўрсатиш банкнинг мижозлар билан мулоқотининг қўшимча канали бўлибгина қолмай, асосий стратегиясига айланмоқда. Капиталбанк тақдим этадиган янги хизматлар инновациялар қандай қилиб операцион харажатларни камайтириб, молиявий хизматларнинг оммабоплигини оширишини кўрсатади. Banks&Business Expo 2025 форуми банк ҳамжамиятига нафақат энг сўнгги ечимлар билан танишиш, балки яқин йилларда соҳанинг қандай кўринишда бўлишини муҳокама қилиш имкониятини яратади.
Ҳамкорлик асосида