Ipoteka Bank OTP Group’дан “Қулай” ипотека кредити: паст фоиз ставкаси билан шинам хонадон эгасига айланинг

16.04.2025 11:57

278

Ипотека банк йиллик ставкаси 19,5 фоизлик, 800 млн сўмгача миқдордаги “Қулай” ипотека кредитини таклиф қилмоқда. Дастлабки тўлов 26 фоиздан бошланади. Ушбу кредит доимий даромадга эга бўлган шахслар, шунингдек, биргаликда қарз олувчиларга ҳам ажратилади. Кредитни олиш учун банк филиалларига ёки алоқа марказининг 1233 қисқа рақамларига мурожаат қилиш кифоя.

Фото: Ипотека банк

Ipoteka Bank OTP Group ўз мижозлари учун “Қулай” ипотека кредитининг янгиланган шартларини таклиф қилмоқда. Жисмоний шахслар учун паст фоиз ставкаси билан бирламчи бозордан уй-жойга эга бўлиш имкони янада осонлашди.

Янгиланган шартлардаги таклифлар:

  • Янги йиллик 19,5% ставка – банк мижозлари учун шахсий уйга эга бўлиш имкони янада осонлашди;
  • Кредитнинг юқори миқдори: Тошкент шаҳри аҳолиси учун 800 млн сўмгача, барча вилоятлар хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 500 млн сўмгача;
  • Кредит муддати: 20 йил (240 ойгача) – тўловларни сезиларли даражада енгиллаштиради;
  • Дастлабки тўлов 26% дан бошланади, ипотека уйларини олишни режа қилаётганлар учун ҳам қулай келади.

“Қулай” ипотека кредити доимий даромадга эга бўлган шахслар, шунингдек, биргаликда қарз олувчиларга ҳам ажратилади — бу эса оила аъзолари ва бошқа уйли бўлиш истагидаги фуқаролар учун бирламчи бозордан уй-жой олиш имкониятини кенгайтиради.

“Қулай” ипотека кредитини расмийлаштириш оддий. Бунинг учун Ipoteka Bank OTP Group филиалларига ёки алоқа марказининг 1233 қисқа рақамларига мурожаат қилиш кифоя. Банк мутахассислари ариза топширишдан тортиб, кредитни тасдиқлашгача бўлган барча жараёнларда мижозга кўмаклашади.

Янги уйга эга бўлиш учун ноёб имкониятни қўлдан бой берманг! Бугуноқ  “Қулай” ипотека кредити учун ариза топширинг ва ҳаётингизни янги босқичдан бошланг.

Ipoteka Bank OTP Group расмий саҳифаси: Ipotekabank.uz

Теглар:

#ипотека-банк#ипотека

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган