Бизнесни ривожлантириш банкида ички жараёнларнинг 61 фоизи рақамлаштирилган

16.04.2025 10:51

125

Бизнесни ривожлантириш банкида 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилди. Чакана банк хизматлари бўйича рақамлаштириш даражаси 83 фоизни ташкил қилди. Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита ахборот технологиялари ва рақамлаштириш билан боғлиқ.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бизнесни ривожлантириш банки Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов томонидан кеча, 15 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди.

Брифингда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилиб қўйгани таъкидланди. 

Маълумотларга кўра,банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита ахборот технологиялари ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банкда жисмоний шахслар учун, яъни чакана банк хизматлари бўйича жами 53 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 44 таси рақамлаштирилган. Бу йўналишдаги рақамлаштириш даражаси 83 фоизни ташкил қилади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Айни вақтда юридик шахслар учун, яъни корпоратив банк хизматлари бўйича мавжуд 40 та жараённи рақамлаштириш бўйича фаол чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бизнесни ривожлантириш банкида ички жараёнлар бўйича 44 та жараённинг 27 таси ёки 61 фоизи рақамлаштирилган.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Шунингдек, Банк хизматлари офислари ва Банк хизматлари марказлари йўналишларида жами 37 та жараён мавжуд бўлиб, улардан 20 таси рақамлаштирилган.

Бундан ташқари, ўтган даврда “Сбертех” мисолида банкнинг “BRB-Tech” IT-маркази ташкил этилди. Халқаро стандартларга мос кредит конвейери – андеррайтинг, скоринг тизимлари яратилди.  

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Янги брендга мос равишда банкнинг мобил иловаси ребрендинг қилинди. Ҳозирда 490 мингдан ортиқ жисмоний шахслар банк мобил иловаси — BRB mobile'нинг фойдаланувчилари ҳисобланади.

“Менинг уйим”, “Менинг автомобилим”, онлайн ипотека, онлайн автокредит, онлайн талаба кредити каби масофавий хизматлар жорий қилиниши мижозларнинг вақтини тежашга ва қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бир сўз билан айтганда, Бизнесни ривожлантириш банки рақамлаштириш, замонавий ва қулай онлайн хизматларни жорий этиш орқали кучли рақобат муҳитига эга Ўзбекистон молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда. 

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#брифинг

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган