Ўзсаноатқурилишбанк интернет-тармоғида энг "кўзга кўринган" давлат банки деб топилди

03.04.2025 17:59

37

Wunder Digital компанияси Ўзбекистон банкларининг интернет тармоқларида эсланиши ва фойдаланувчилари томонидан қидирилиши самардорлиги — SEO рейтингини тақдим этди. Таҳлил натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк 49,42 фоиз натижа билан давлат банклари орасида етакчиликни қўлга киритди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Wunder Digital компанияси Ўзбекистондаги банклар веб-сайтларининг SEO самарадорлигини таҳлил қилиб, уларнинг қидирув тизимларидаги ўрни ва кўринишини баҳолади. Таҳлил натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк 49,42 фоиз натижа билан умумий ҳисобда иккинчи, давлат банклари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Топ 10: Google қидирув тизими бўйича натижа

Инфографика: Wunder Digital

Google тизимида энг кўп қидириладиган банклар — Ипак Йўли банки (70,02 фоиз), Ўзсаноатқурилишбанк (50,73 фоиз) Ўзмиллийбанк (35,63 фоиз) экани маълум бўлди.

Топ-10: Яндексда кўриниш

Инфографика: Wunder Digital

Ўтган йилги натижалар билан солиштирилганда, Ўзсаноатқурилишбанк 37,61 фоиз билан тўртинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди ва шу тариқа Яндексда ҳам етакчи ўринни эгаллаган давлат банки бўлди.

Банклар рейтингини эълон қилар экан, Wunder Digital қидирув тизимини оптималлаштириш бўлими раҳбари: Даря Маханова брендни тарғиб қилиш ва компания имижини яхшилашда интернет тармовларида мақолалар эълон қилиш муҳим эканини таъкидлади.

"Биз МДҲнинг бешта мамлакатидаги банклар билан ҳамкорлик қиламиз. Мижозларимизга стратегия масалалари бўйича мунтазам равишда маслаҳат берамиз: SЕОни уларнинг ривожланиш режасига киритиш керакми? Жавоб аниқ — ҳа. SЕО тарғиботи кўпинча етарлича баҳоланмайди, ваҳоланки у бренднинг интернетдаги обрўсига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Банклар учун бу айниқса муҳим, чунки ҳар бир нашр, эксперт мақоласи ёки эслатма аудитория ишончини шакллантиради, демак, мижоз танловига таъсир қилади, деди Даря Маханова.

Рейтингнинг асосий хулосалари

Умумий кўриниш бўйича рейтингнинг топ-3 лиги 2024 йил сентябрь ойидан бери ўзгармаган — булар Ипак Йўли банки,Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзмиллийбанк.

Инфографика: Wunder Digital

Bankers.uz талқинига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк нафақат Google ва Яндексда, балки Ўзбекистонда кенг оммалашган Telegram тармоғида ҳам энг кўп ёритиладиган банк деб топилди. Нашр ҳисоб-китоблари бўйича 2025 йилда Telegram'нинг ўзбекча сегментида ЎзСҚБ фаолиятига бағишланган 60 дан ортиқ пост ва мақола эълон қилинди.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган