Туронбанк бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация лимончилик билан фаол шуғулланаётган тадбиркорлар билан биргаликда Хитой Халқ Республикасининг Сичуан провинциясига амалий сафар уюштирди.
Ушбу сафарнинг бош мақсади — Президент томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш, яъни очиқ майдонларда парвариш қилинадиган лимон навларини интрадуксия қилиш ва кичик ҳажмдаги цитрус меваларини қайта ишловчи замонавий ускуналарни Ўзбекистонга олиб келиш имкониятларини ўрганишдан ибораэкани таъкидланди.
Делегация халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Сичуан провинциясининг Анюэн туманидаги нуфузли "Боусен лимон кўргазмаси"да ҳам бўлишди. Шунингдек, бу ҳудуддаги йирик ва самарали фаолият юритаётган "Chunlay Junsze" кооператив лимон плантацияси фаолияти билан яқиндан танишилди.
Мазкур сафар Ўзбекистонда лимончилик соҳасини халқаро илғор тажриба асосида модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар салоҳиятини ошириш йўлида муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.