Тошкентда IWTC халқаро форуми бошланди

14.04.2025 10:17

121

Тошкентда жаҳон телекоммуникация соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири — IWTC халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида "Ўзбектелеком" АК бошқарув раиси Беларус Республикасининг "Миллий трафик алмашув маркази" унитар корхонаси директори Алексей Александрович Симбалов ва унинг ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди.

Фото: Uztelecom

Тошкентда жаҳон телекоммуникация соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири - IWTC (International Wholesale Telecom Congress) халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Форум доирасида бир қатор ҳамкорлик учрашувлари бўлиб ўтди. "Ўзбектелеком" АК бошқарув раиси Беларус Республикасининг "Миллий трафик алмашув маркази" унитар корхонаси директори Алексей Александрович Симбалов ва унинг ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди.

Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалаларини, шунингдек, халқаро трафикни самарали бошқариш йўлларини муҳокама қилдилар.

Форум янгиликларини ушбу ҳавола орқали ўтиб, кузатиб бориш мумкин.

Теглар:

#uztelecom

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган