Бугун, 9 апрель куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида банк ва тўлов секторларида кибербарқарорлик ва киберхавфсизлик масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ipoteka Bank OTP Group ташаббуси билан ташкиллаштирилган тадбирда банклар ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлаш ва фирибгарликни олдини олиш бўйича масъул мутахассислар иштирок этишди.
Тадбирда қатнашган халқаро экспертлар банк соҳасида киберҳужумлар ва фирибгарликлардан ҳимоя қилишнинг самарали ёндашувлари бўйича ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашишди.
Шу билан бирга, Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги, Ipoteka Bank OTP Group ва бошқа етакчи молиявий ташкилот вакилларининг маърузалари тингланиб, фикр алмашилди.
Хусусан, Марказий банк раисининг ўринбосари Содир Мелибоев семинарни саломлашув сўзи билан очиб, рақамли ўсиш даврида маълумотларни ҳимоя қилишнинг мослашувчан ва ишончли тизимини яратиш зарурлигини таъкидлади.
"Инновацион технологияларни фаол жорий этиш ва халқаро стандартларга амал қилиш мамлакат банк сектори барқарорлигининг кафолатидир", деди Марказий банк раиси ўринбосари Содир Мелибоев.
Шунингдек, Ipoteka Bank OTP Group'нинг операцион блок раҳбари Максим Биков маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш муҳим эканини билдирди.
“Янгиланиб бораётган технологиялар даврида нафақат маълумотларни муҳофаза қилиш, шу билан бирга, фойдаланувчилар билимини ошириб бориш эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда. Мижозларнинг молиявий билимини янгилаб борилишида ишончли тизимни яратиш банк муносабатларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади” деди Максим Биков.
Муҳокама платформасига айланган семинар якунида йирик тижорат банклари ва етакчи IT компаниялари ўртасида янги бизнес ва шерикчилик имкониятлари муҳокама қилиниб, ҳавфсизликни ошириш бўйича янги ечимларни ишлаб чиқиш доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишишди.
Ipoteka Bank OTP Group бугунги кунда Ўзбекистонда банк секторининг етакчи молиявий муассасаси сифатида таклиф этаётган хизматларининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича фаол ҳисобланади. Банк ҳозирда ўз мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш доирасида махсус лойиҳалар ва подкастлар тайёрлаш ташаббусини илгари сурмоқда. Ушбу лойиҳалар фойдаланувчиларга хавфсизлик масалаларини яхшироқ тушунишга ва шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш, шунингдек, рақамли банк хизматларининг барқарор ривожланишини таъминлайди.
Ҳамкорлик асосида