Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун Universal Bank'нинг "Бизнесга биринчи қадам — LUX" кредити ёрдам беради.
Кредит шартлари:
- максимал миқдори — 100 млн сўмгача;
- Кредит муддати — 36 ой муддатга;
- 1 ойгача имтиёзли давр билан;
- Фоиз ставкаси — йиллик 36%.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
- - Қарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта, яшаш учун гувоҳнома ва ҳ.к);
- - Ўзини-ўзи банд қилганлиги тўғрисида гувоҳномадан нусха;
- - Мулкнинг қиймати ҳақидаги мустақил баҳолаш ҳисоботи.
Кредит таъминоти:
- * Кредит миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган ликвидли мол-мулк;
- * Банкка алоқадор бўлган шахсларга ажратиладиган кредитлар бўйича 130% қийматида гаров қабул қилинади.
Кредит қайтариш тартиби:
Кредит ва ҳисобланган фоизларни тўлаш кредит шартномасида белгиланган тартибда ва шартларда аннуитет тўлов усулида амалга оширилади.
Қўшимча шартлар:
- * Қарздорнинг лойиҳадаги иштироки 30% дан кам бўлмаслиги;
- * Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи мавжудлиги;
- * Қарз олувчининг ўртача ойлик даромади кредит бўйича энг юқори ойлик тўлов ҳамда мавжуд кредитлар/қарзлар бўйича ўртача ойлик тўлов миқдорини қоплаш учун етарли бўлиши лозим.
Батафсил маълумотларни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Алоқа учун контактлар:
- Телефон: 1355
- Facebook: @universalbank.uz
- Instagram: @universalbank.uz
- Telegram: @myuniversalbank