Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Нурлийўл маҳалласида Оctobank томонидан амалга оширилган муҳим ташаббус, кам таъминланган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва уларга ёрдам беришга қаратилган самарали қадамдир. Лойиҳалар доирасида Оctobank Амалиёт Бошқармаси бошлиғи Расулжон Ҳазратқулов ва банк ходими, маҳалла банкири Абдуғулом Аҳмедов бошчилигида бир гуруҳ ташаббускорлар 10 та хонадонга 100 дан ортиқ мевали кўчатлар экишди. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади маҳалла аҳолисига ёрдам бериш, экологик масалаларни ҳал қилиш ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатишдир.
Фото: Octobank
"Ушбу лойиҳа маҳалла аҳлига нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам фойда келтиради. Кам таъминланган оилаларнинг ҳовлиларига мевали дарахтлар экилса, улар нафақат овқат истеъмолини яхшилаш, балки, дарахтлардан олинган меваданг қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлади. Бу ташаббуснинг экологик таъсири эса жамиятга, иқтисодиётга ва атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади", — деди ўз фикрларини билдирган Расулжон Ҳазратқулов.
Фото: Octobank
ESG тамойилларига асосланган дарахтлар экиш ташаббуси — экологик, ижтимоий ва бошқарув жиҳатларини мукаммал интеграция қилишга қаратилган лойиҳа. Оctobank ушбу ташаббус орқали экологик муаммоларни ҳал қилиш ва жамиятнинг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган. ESG (Environmental, Social, Governance) тамойиллари асосида, дарахтлар экиш орқали экологик соҳада тоза ҳаво, углеродни қисқартириш ва яшил ҳудудларни кўпайтиришга эришилмоқда.
Фото: Octobank
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Оctobank томонидан амалга оширилган яна бир муҳим тадбир Шайхонтохур туманидаги Эски Жарариқ маҳалласида 5 та кам таъминланган хонадон ҳовлиларига 50 дан ортиқ мевали дарахтлар экиш амалга оширилди. Ушбу лойиҳа Оctobankнинг ижтимоий масъулиятли иш фаолиятининг бир қисми сифатида, кам таъминланган оилаларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган.
“Халқимизнинг дастурхони тўкин, молиявий ҳолатлари барқарор бўлишига оз бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўша олган бўлсак, қайсидир маънода мақсадга эришган бўламиз”, — дейди Расулжон Ҳазратқулов ўз сўзида.
Барқарор ривожланиш, экологик тоза муҳит ва ижтимоий масъулиятни амалга ошириш орқали Оctobank ўзининг банк хизматларидан фойдаланувчи ҳар бир шахснинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.
Ҳамкорлик асосида