Davr Bank юридик шахслар учун онлайн кредит ажратишни йўлга қўйди

07.04.2025 13:14

258

Davr Bank юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектларига “Internet bank” масофавий банк хизматлари тизими орқали 100 млн сўмгача қулай шартларда онлайн кредит таклиф қилади. Ушбу кредит юридик шахс ёки тадбиркорнинг охирги 3 ойлик ўртача ҳисобрақам айланмасининг 50% дан ошмаган ва максимал 100 млн сўмгача миқдорда 12 ойгача ажратилади.

Фото: Davr Bank

Лойиҳа "Davr Bank" ХАТБ Бошқарув раиси ўринбосари Самаржон Назаров, Амалиётлар департаменти директори Толмас Баҳрамов ва Кредитлаш департаменти минтақавий менежмент бўлими менежери Темур Хикматуллаев каби тажрибали мутахассислар томонидан кредитлаш тизимини янада ривожлантириш ҳамда мижозларга қулай ва замонавий кредитлаш хизматини тақдим этиш мақсадида тузилган.

Келгусида кредит ҳажмини янада ошириш, мижозларга 100 миллион сўмдан ортиқ миқдорда бизнес кредитларини таклиф қилиш, турли савдо йўналишларига мос махсус кредит пакетларини яратиш ҳамда хавфсиз рақамли хизматларни ривожлантириш режалаштирилган.

Кредит расмийлаштириш жараёни хавфсиз бўлиб, тадбиркорлардан минимал вақт талаб этади. Бунинг учун мижоз Davr Business'нинг онлайн ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Асосий менюнинг “Кредитлар” бўлимига кириб, кредит шартлари билан танишиб чиқилади, керакли суммани танлаб, кредитни расмийлаштириш тугмаси босилади. Бир неча дақиқа ичида кредитнинг таҳлилий натижалари орқали мижозга ажратилиши мумкин бўлган сумма экранда пайдо бўлади. Мижоз кредитни расмийлаштиришни тасдиқлагандан сўнг, маблағ тез орада ҳисобрақамга келиб тушади.

Алоқа маркази: 1284.

Сайт: davrbank.uz

Facebook: fb.com/davrbankuz

Instagram: @davrbankuz

Telegram: t.me/davrbankuz

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#даврбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган