Uzum Bank’да янги раҳбар тайинланди

04.04.2025 17:55

505

Светлана Xe Uzum Bank бошқаруви раиси лавозимида ўз фаолиятини бошлади. Унинг номзоди Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиб, Марказий банк томонидан маъқулланган. Янги лавозимида Светлана жамоа билан биргаликда банкни истиқболли ривожлантириш, фойдаланувчилар ва бизнес учун инновацион финтех-маҳсулотларни яратиш, шунингдек, компаниянинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга эътибор қаратади.

Фото: Uzum Bank

Светлана Хе Кузатув кенгашининг тасдиғи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг розилигидан сўнг Uzum Bank бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Янги лавозимда Светлана жамоа билан биргаликда банкнинг истиқболли ривожланишига, фойдаланувчилар ва бизнес учун инновацион финтех-маҳсулотларни яратишга, шунингдек, компаниянинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлашга эътибор қаратади.

“Uzum Bank нафақат халқаро миқёсдаги финтех-сервислар, балки янги технологиялар ва ечимларни ишга тушириш учун асос бўладиган маҳаллийлаштирилган инфратузилмани ривожлантирмоқда. Ўзбекистон фойдаланувчилари ва тадбиркорларининг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотлар яратиш учун жаҳон тажрибаси ва энг илғор технологик амалиётлардан фойдаланиш биз учун муҳим. Ишончим комилки, Uzum экотизими жамоаси билан биргаликда рақамли хизматларни мутлақо янги даражага олиб чиқамиз ва мамлакат бўйлаб барча ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий бошқарувни соддалаштирамиз”, – дея изоҳ берди Uzum Bank бошқаруви раиси Светлана Хе.

Светлана Хе Ўзбекистон банк соҳасида 20 йилдан ортиқ фаолият юритиб келмоқда. Uzum Bank'га ўтишдан олдин у Yangi Bank бошқаруви раиси, шунингдек, Octobank (собиқ Равнақбанк) ва Капиталбанкда раҳбарлик лавозимларида ишлаган, у ерда мижозлар ва тадбиркорлар учун бизнес ва молиявий маҳсулотларни ривожлантириш учун масъул бўлган.

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#Uzum_bank#Uzum

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган