InfinBANK корпоратив бошқарувга бағишланган давра суҳбатида қатнашди

04.04.2025 17:52

208

InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Кадиров KPMG ҳамда Америка Савдо Палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда иштирок этди. Унда йирик халқаро компаниялар вакиллари билан ички назорат, хатарларни бошқариш ва меъёрий талабларга риоя этиш соҳасидаги замонавий муаммолар муҳокама қилинди.

Фото: InfinBANK

InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Кадиров KPMG ҳамда Америка Савдо Палатаси (AmCham) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Корпоратив бошқарув: комплаенс ва ички аудитнинг долзарб масалалари" мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди.

Тадбирда йирик халқаро компаниялар, банк сектори ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда вакиллари томонидан ички назорат, хатарларни бошқариш ва меъёрий талабларга риоя этиш соҳасидаги замонавий муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тажриба ва амалиётлари борасида ўзаро фикр алмашди.

Теглар:

#инфинбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган