Ўзбекистон Республикаси Марказий банки холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда ходимларни ишга қабул қилиш ва тест синовларини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мақсадида бўш иш ўринлари учун Телеграм-бот — CBUuz_bot'ни ишга туширган. Бу ҳақда, Марказий банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Маълум қилинишича, бот орқали шу кунгача 4000 дан ортиқ номзод очиқ танловда иштирок этган ва 33 нафари ишга қабул қилинган.
Мазкур бот ёрдамида номзодлар суҳбат жараёнигача бўлган барча босқичлар (резюмелар таҳлили, дастлабки саралаш савол-жавоблари, тест синовлари)дан онлайн тарзда ўтишмоқда. Бу эса қабул жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга ҳамда ишга киришда барча номзодларга тенг имкониятларни тақдим этишга хизмат қилаётганлиги таъкидланган.
Тасодифий хабарлар
Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини оширди
Uzum Nasiya акциялари биржа листингга киритилди
Тошкент шаҳрида ХУЖМШларнинг қарийб 50 млрд. сўм муаммоли кредитлари мавжуд
Президент "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади
Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади