Трастбанк "маҳалла банкирлари" аҳоли бандлигини таъминлашда кўмаклашмоқда

31.03.2025 20:08

323

“Трастбанк” ХАБ томонидан республика бўйлаб жами 101 та маҳалла, шундан пойтахтдаги 10 та МФЙда “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилди. Маҳалла банкирлари саъй-ҳаракати билан Тошкент шаҳрида 252 та янги иш ўрни яратилди.

Фото: Трастбанк ахборот хизмати

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, республика бўйлаб жами 101 та маҳалла, шундан пойтахтдаги 10 та МФЙда “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилди. Улар нафақат кредит ажратилиши, балки молиявий маслаҳат, бизнес-режа тайёрлаб бериш, лойиҳаларни амалга оширишда ҳамроҳлик қилиш каби хизматлари орқали аҳолининг даромадини оширишга кўмаклашади.

Фото: Трастбанк ахборот хизмати

Бу саъй-ҳаракатлар Тошкент шаҳридаги “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” МФЙда ҳам жадал амалга оширилмоқда. Ушбу маҳаллаларда жорий йилнинг январь-март ойларида жами 1 млрд 434 млн сўмлик 120 та микролойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида эса 252 та янги иш ўрни яратилди.

Фото: Трастбанк ахборот хизмати

Тошкент шаҳрининг “Камолон дарвоза” маҳалласида истиқомат қилувчи Назокат Шукурова автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасини очиб, 4 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган. Қиймати 20 млн сўм бўлган ушбу лойиҳа бугун янада кенгайиш арафасида.

Фото: Трастбанк ахборот хизмати

"Ёшлигимдан ушбу соҳага қизиқаман, – деди Назокат Шукурова. – Бу қизиқиш 2015 йилда алоҳида бир устахона очишга туртки бўлди. Аёллар машиналари бузилиб қолса тўғридан-тўғри бизга мурожаат қилишади. Кимнингдир машинасида бензин тугаб қолган бўлса, яна айримларда “аккумлятор” ишдан чиққан. Уларнинг барчасига шу ернинг ўзида ечим топамиз. Гувоҳи бўлиб турганингиздек фаолиятимиз кундан кунга кенгайиб бормоқда. Трастбанкнинг “маҳалла банкирлари” доим хабар олиб туришади, ёрдам қўлини чўзишади. Ажратилаётган имтиёзли кредитлар, уларни олиш тартиби, бизнес ғояларни яратиш ва амалиётга татбиқ ҳақида мунтазам маълумот бериб кетишяпти. Келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириш ва шогирдлар сонини кўпайтириш истагимиз бор. Бунда Трастбанк кўмагидан фойдаланамиз, албатта".

Бундан ташқари, “Трастбанк” ХАБ томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратилиши борасидаги ҳаракатлар молиялаштирилмоқда. Улар бири – “Белиссимо Пизза”. Бугунги кунда, “Белиссимо Пизза” филиаллари сони 70 тани ташкил этиб жами 1 938 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Шундан 46 та филиал Тошкент шаҳрида ва 24 та филиал эса вилоятларда фаолият олиб бормоқда.

Фото: Трастбанк ахборот хизмати

Трастбанк томонидан амалга оширилган молиялаштириш натижасида Тошкент шаҳрида 25 та филиал очилди ва 338 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилди. 2025 йил давомида қўшимча 500 та иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Фото: Трастбанк ахборот хизмати

Йўлга қўйилган ушбу янги тизим ҳудудларда тадбиркорлар сафининг кенгайишига, аҳоли бандлигини таъминлашга замин яратмоқда. Трастбанк маҳалла банкирлари – ривожланиш сари муҳим қадам эканини таъкидлайди.

Теглар:

#трастбанк#Маҳалла_банкири

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган