Туронбанк республика бўйлаб 63 мингта лимон кўчатини бепул тарқатди

28.03.2025 06:34

210

Туронбанк томонидан республикадаги 418 та маҳаллада жойлашган иссиқхоналар учун жами 63 минг дона лимон кўчатлари бепул тарқатилди. Бу лойиҳа ҳудудларда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши айтилди.

Фото: Туронбанк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда лимон етиштириш йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда, “Туронбанк” АТБ томонидан республикадаги 418 та маҳаллада жойлашган иссиқхоналар учун жами 63 минг дона лимон кўчатлари бепул тарқатилди.

Бу лойиҳа ҳудудларда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши айтилди.

“Туронбанк” ҳар доим тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшишга тайёр, дейилади банк хабарида.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#туронбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган