Семинар давомида иштирокчилар Ислом молияси ҳақида асосий тушунчалар, жумладан Ислом молиясидаги асосий тақиқлар, Ислом молия тизими ва анъанавий молия тизими ўртасидаги фарқлар, насия савдо/бўлиб тўлаш (халқ тилида «рассрочка» деб ҳам номланади), шартномаларда «жарима», «пеня» каби молиявий жазолар қўлланиши масаласи, анъанавий лизингнинг Ислом молиясига номувофиқ бўлган жиҳатлари, сармояни кўпайтиришнинг Ислом молияси талабларига жавоб берадиган шакллари, бизнесда барака омиллари каби масалаларда билим ва тушунчага эга бўлишади.
Ушбу семинар Ислом молияси ва банкчилиги бўйича кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилади. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Жаҳонгир Имамназаров, Музаффаржон Низомиддинов, Козимхон Тўраев, Музаффар Ҳусниддиновлар иштирок этишади.
Семинарда иштирок этиш нархи:
500 000 сўм (офлайн қатнашувчилар учун);
300 000 сўм (онлайн қатнашувчилар учун)
Иштирок этишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ва тўлов қилишлари мумкин:
Тўловларни қандай амалга ошириш мумкин?
Агар иштирокчи жисмоний шахс бўлса, тўловларни Payme иловаси ёрдамида амалга ошириши мумкин.
Юридик шахслар тўловларни ўз ҳисоб рақамларидан ҳам тўлаш имконияти мавжуд.
Шартнома олиш учун ушбу ҳавола орқали менежер билан боғланиш лозим.
Шошилинг, семинар-тренингга 1 кун қолди!
Қўшимча маълумотлар:
+998992772000
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Туронбанк раҳбарияти ўқув-семинарда иштирок этди
Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди
UZCARD банкоматлари орқали пенсия ҳисобварағидаги маблағларни олиш имконияти яратилди
Жиззахда фирибгарлар сохта ҳужжатлар билан 1,6 млрд. сўмлик микроқарзларни ўзлаштирган
Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган